Кириш Регистрация

Магуайр "Манчестер Юнайтед" билан янги шартнома имзолашга яқин эканини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Харри Магуайр «қизил иблислар» билан янги шартнома имзоланиши мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

«Музокаралар бўлиб ўтди. Ўйлашимча, биз ҳам клуб, ҳам мен учун энг мақбул вариант бўлган келишувга эришамиз. Клуб менинг жамоани олдинга бошлашда давом этишимни истамоқда ва улар менинг олдинда муҳим ролим бор деб ҳисоблашади», — дея Магуайрнинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.

Харри Магуайр 2019 йилда «Лестер»дан 87 миллион евро эвазига «Манчестер Юнайтед»га ўтган эди. Жорий мавсумда ҳимоячи «қизил иблислар» сафида барча турнирларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 18:50, 26.03.2026.
Ўқилди: 499 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик