«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадо фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Испания матбуоти хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, футболчининг хизматларига Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Саудия гранди трансфер учун 30 миллион евро миқдорида таклиф тайёрламоқда.
«Барселона» раҳбарияти ушбу таклифни кўриб чиқишга тайёр. Каталония клуби Марк Касадонинг сотуви жамоанинг молиявий ҳолатини яхшилашга ёрдам беришини тушуниб турибди.













