«Милан» ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алешандре Пато миллий терма жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«У юлдузларни бошқаришни билади. У шунчаки мураббийдан кўпроқ нарса. Бразилия учун у энг муносиб инсон», — дея Патонинг сўзларини келтирмоқда The Athletic.
Шунингдек, эксперт Неймарнинг терма жамоага чақирилиши тўлиқ мураббийга боғлиқ эмаслигини таъкидлади. Патонинг фикрича, «Сантос» ҳужумчиси Жаҳон чемпионатига бориши кераклигини ўз ўйини билан исботлаши лозим.
Эслатиб ўтамиз, бўлажак ёзги мундиалнинг гуруҳ босқичида Бразилия терма жамоаси Марокаш, Гаити ва Шотландия билан тўқнаш келади. Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.













