Диего Симеоне «Атлетико» бош мураббийи лавозимида ишлашда давом этади.
As нашрининг хабар беришича, аргентиналик мутахассис клуб билан мавжуд вазиятни муҳокама қилган ва томонлар 2026/27 йилги мавсумда ҳам ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишган. Шартномани бекор қилиш имконини берувчи бандни на «Атлетико», на Симеоне фаоллаштирмайдиган бўлди.
Шунингдек, томонлар ёзда шартномани яна бир йилга, яъни 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Симеоне жамоани 2011 йилдан бери бошқариб келмоқда. Ҳозирда мадридликлар Ла Лигада 4-ўринда боришмоқда, шунингдек, Чемпионлар лигаси чорак финали ва Испания кубоги финалига йўлланма олишган.













