Кириш Регистрация

«Арсенал» футболчиси Англия терма жамоасида жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

Жума оқшомида Англия терма жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида Уругвайни қабул қилди. Биринчи бўлим давомида, 38-дақиқадаёқ «уч шерлар» устози Томас Тухель мажбурий ўзгаришни амалга оширди. Вингер Нони Мадуэке жароҳат олиб, ўйинни давом эттира олмади.

Унинг ўрнига майдонга Жаррод Боуэн тушди. Англия терма жамоаси таркибидаги ушбу алмаштириш «Уэмбли» стадионида ҳисоб 0:0 бўлиб турган вақтда юз берди. Баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.

Клуб миқёсида Нони Мадуэке Лондоннинг «Арсенал» жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Ушбу мавсумда Мадуэке «канонирлар» сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига еттита гол ва тўртта голли узатмани ёздириб қўйишга улгурган эди.

Киритилди: 14:08, 28.03.2026.
Ўқилди: 284 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик