Кириш Регистрация

Рафиньядан ташқари яна бир футболчи Бразилия лагерини тарк этди

Баҳо:
+ | -

Бразилия футбол конфедерацияси расмий сайтида икки нафар футболчи миллий терма жамоа ихтиёрини тарк этгани ҳақида маълумот эълон қилинди. «Селесао» лагерини нафақат вингер Рафинья, балки ҳимоячи Уэсли ҳам тарк этди. «Барселона» ва «Рома» футболчиларида мушак жароҳатлари аниқланган.

Хабарда таъкидланишича, Карло Анчелотти Рафинья ва Уэслининг жароҳатларидан сўнг Бразилия терма жамоасига бошқа футболчиларни чақирмасликка қарор қилган.

Аввалроқ «Барселона» Рафинья ушбу жароҳат туфайли тахминан беш ҳафтани ўтказиб юборишини эълон қилган эди. Бу шуни англатадики, бразилиялик футболчи май ойигача майдонга туша олмайди ва бир қатор муҳим ўйинларни, жумладан, Чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги «Атлетико»га қарши баҳсларни ўтказиб юборади.

Киритилди: 14:13, 28.03.2026.
Ўқилди: 663 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик