«Ливерпуль»нинг германиялик ярим ҳимоячиси Флориан Вирц «Бавария»даги ҳамюрти Жамал Мусиала ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Узоқ вақт майдондан ташқарида қолиш қандай эканлигини яхши биламан. Бу одамни ғазаблантиради. Мен унинг қайтишини интиқлик билан кутяпман ва унга вақти-вақти билан хат ёзиб тураман. Жамал — Германия терма жамоаси учун жуда муҳим ўйинчи», — дея Вирцнинг сўзларини келтиради журналист Керри Хау.
Мусиала бир йилдан ортиқ вақт давомида Германия терма жамоаси сафида майдонга тушмади. Ўтган ёзда ярим ҳимоячи оғир жароҳат олди ва фақат шу йилнинг январь ойида майдонга қайтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Швейцарияни 4:3 ҳисобида мағлуб этган эди. Немислар навбатдаги назорат баҳсини 30 март куни Ганага қарши ўтказишади.













