Кириш Регистрация

"Барселона" 2027/2028 йилги мавсум бошида яна "Камп Ноу"ни тарк этишга мажбур

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби стадион томини ёпиш ишларини якунлаш учун 2027/2028 йилги мавсумнинг дастлабки бир неча ойи давомида «Камп Ноу»ни тарк этишга мажбур бўлади. Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, клуб катта эҳтимол билан яна «Монжуик»даги «Олимпия стадиони»да тўп суради.

Аввалроқ, 2027 йилнинг ёзига режалаштирилган томни монтаж қилиш ишлари кутилганидан кўпроқ вақт талаб қилиши ҳақида хабар берилган эди. Дастлаб «Барселона» раҳбарияти бу ишларни тахминан тўрт ярим ойда якунлашни кўзда тутган эди. Бироқ муҳандислар етти ойгача бўлган муддатни кўрсатишмоқда, бу вақт давомида аренада ўйинлар ўтказиш имконсиз бўлади.

Клубнинг операцион директори Жоан Сентеллеснинг таъкидлашича, «Барселона» қурилиш ишлари учун стадионни бўшатиш мақсадида 2026/2027 йилги мавсумнинг сўнгги учта турини ва кейинги чемпионатнинг дастлабки учта ўйинини сафарда ўтказишни режалаштирмоқда. Зарурат туғилганда, клуб вақтинчалик «Эстади Йохан Круифф» стадионига кўчиб ўтиши ёки «Монжуик»даги «Олимпия стадиони»га қайтиши мумкин. Аммо иккинчи вариант молиявий харажатлар туфайли исталмаган ҳолат, биринчиси эса Ла Лиганинг сиғим бўйича талабларига (камида 15 минг ўриндиқ) жавоб бермайди.

Киритилди: 18:28, 29.03.2026.
Ўқилди: 725 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик