Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» юлдузи яқин орада илк бор ота бўлади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Жереми Доку қувончли хабар билан ўртоқлашди. У тез орада илк бор ота бўлади.

Бельгиялик футболчи ва унинг ҳамроҳи «шаҳарликлар» стадионида гендер-пати (фарзанднинг жинсини аниқлаш маросими) ўтказишди. Маълум бўлишича, Жереми ва Ширин оиласида ўғил фарзанд дунёга келади. Бўлажак ота-она меросхўр учун ҳали исм танлашмаган.

Ўтган йилнинг ёзида Доку Шириннинг қўлини сўраган эди, тахминан ярим йил аввал эса жуфтлик тўй қилишди. Рафиқаси футболчидан 6 ёш катта.

Докунинг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:47, 30.03.2026.
Ўқилди: 881 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик