Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Нойер сафга қайтди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер мюнхенликларнинг жамоавий машғулотларида иштирок этди. Бу ҳақда немис клубининг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси хабар бермоқда. Голкипер яқинда чап болдир мушагидаги жароҳатидан фориғ бўлди.

Нойердан ташқари, ҳимоячи Рафаэл Геррейру ҳам машғулотларни тўлиқ ўтказди. Альфонсо Дэвис, Александар Павлович ва Жамал Мусиала эса машқларнинг бир қисмини бажаришди. Мюнхенликларнинг иккинчи дарвозабони Йонас Урбиг индивидуал дастур асосида шуғулланди — у аввалроқ Германия терма жамоаси ихтиёрида бўлганида жароҳат олган эди.

Жорий мавсумда Нойер «Бавария» сафида барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда у 27 та гол ўтказиб юборди ва 10 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди («қуруқ ўйин»).

Киритилди: 12:07, 31.03.2026.
Ўқилди: 451 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик