Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Неймар: "Футболнинг ўз бадали бор"

Баҳо:
+ | -

"Сантос" ҳужумчиси Неймар футболчилик ҳаёти ҳақида гапириб, футбол юлдузи бўлиш кўринганидек осон эмаслигини таъкидлади.

"Футболчилик касбининг ўз бадали бор, тушуняпсизми? Бу жуда оғир, чунки Бразилия бу борада жуда шафқатсиз бўлиши мумкин. Одамлар сени шунчалик камситишадики... Улар сенинг ҳам оддий инсон эканингни тушунишмайди, бу жуда қийин. Мен ўз меҳнатим билан шу даражага етганим учун жуда миннатдорман.

Лекин мен ҳам инсонман, ҳамма қатори ҳиссиётларим бор. Азоб чекаман, оғриқни ҳис қиламан, ёмон кайфиятда уйғонаман, йиғлайман, ғазабланаман, хурсанд бўламан. Мен оддий одамман. Нима учун оддий ишлар билан шуғуллана олмайман? Бироз бўш вақтингиз бўлганда нима қиласиз? Дам олиш кунингизда яна ишга қайтасизми? Агар шундай қилсангиз, бундан норози бўласиз. Бунинг учун сизга пул тўлашмайди-ку, лекин барибир бораверасизми?

Қулоқ солинг, агар бирор расм жойласам, одамлар: "Неймар ўзини таътилда деб ўйлаяпти", дейишади. Нима учундир мени ёқтирмайдиган одамлар борлигини кўриш менга маҳзунлик бағишлайди. Мен хато қилишим мумкин эмас, асло мумкин эмас. Мен аллақачон кўп хато қилдим. Бу инсон ҳаётининг бир қисми. Ҳозир ёшим 34 да, кўп хато қилганман ва ҳали яна кўп хато қилишим мумкин", — дея Неймарнинг сўзларини келтиради The Touchline.

Аввалроқ ОАВда футболчи дам олиш кунларида жами 24 соатга яқин вақтини онлайн-покер ўйинига сарфлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 21:36, 31.03.2026.
Ўқилди: 646 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик