Мюнхеннинг «Бавария» клуби 40 ёшли Мануэль Нойернинг ўрнини эгаллаши кутилаётган янги дарвозабон қидирмоқда. One Football нашри берган маълумотларга кўра, Германия грандининг қизиқишлар доирасига «Гамбург» посбони Даниэль Хойер кирган.
33 ёшли футболчи 2019 йилнинг ёзидан буён амалдаги жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охирида ниҳоясига етади. Хойернинг бозор қиймати 1,2 миллион еврога баҳоланмоқда.
Германия чемпионатининг жорий мавсумида Даниэль «Гамбург» сафида 27 та ўйинда майдонга тушди. Дарвозабон ўз дарвозасидан 40 та тўп олиб чиқди ва 6 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.













