26-март куни Тошкентдаги JAR стадионида ноодатий форматдаги тадбир бўлиб ўтди. Бу ерда янги TECNO CAMON 50 смартфонлар сериясининг тақдимоти футбол учрашуви билан бирлаштирилди.
Тадбир расмий тақдимот билан бошланди. Унда компания вакиллари янги сериянинг асосий устунликлари ҳақида сўзлаб берди. Таъкидланганидек, CAMON 50 линияси сунъий интеллект асосидаги мобил фотосуратларга урғу беради. Смартфонлар Sony 50 MP камера, илғор AI алгоритмлар, шунингдек, ҳаракатдаги кадрларни аниқ олишга мўлжалланган FlashSnap режими билан ажралиб туради. Шунингдек, AI AutoZoom, AI Art Gallery ва AI LightMaster 2.0 каби функциялар ёрдамида фойдаланувчилар оддий суратларни ҳам юқори даражадаги контентга айлантира олади.
Тақдимотда қурилманинг техник жиҳатлари ҳам алоҳида эътироф этилди: 144 Hz AMOLED дисплей, 6500 mAh батарея, 45W тезкор зарядлаш ҳамда IP68/IP69/IP69K ҳимоя даражаси смартфонни ҳар қандай шароитда фойдаланиш учун қулай қилади.

Шундан сўнг тадбир футбол руҳида давом этди. Майдонда блогерлар ва журналистлардан иборат жамоалар ўзаро куч синашди. Учрашув жонли темпда, кўплаб хавфли вазиятлар ва чиройли ҳаракатлар билан ўтди. Якунда эса журналистлар жамоаси устун келиб, бош соврин — TECNO Cup 2026ни қўлга киритди.
Ўйиндан сўнг барча иштирокчиларга медаллар топширилди. Маросимни таниқли футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов олиб борди. У нафақат учрашувни профессионал тарзда шарҳлаб берди, балки якунда футболчиларга медалларни ҳам топширди.
Тадбирда 25 дан ортиқ блогер ва ОАВ вакиллари, шунингдек 60 дан зиёд меҳмонлар иштирок этди. Томошабинлар футбол баҳсидан завқ олиш билан бирга, янги смартфонларни амалда синаб кўриш имкониятига эга бўлишди.

Эътибор марказида эса, албатта, TECNO CAMON 50 серияси бўлди. Футбол учрашуви айнан смартфоннинг имкониятларини жонли шароитда кўрсатиб берди. Масалан, тезкор эпизодларда FlashSnap режими ҳаракатдаги вазиятларни аниқ кадрга айлантириб, ўйиннинг энг муҳим лаҳзаларини “ушлаб қолиш” имконини берди.
Смартфондаги Sony 50 MP камера юқори аниқликдаги тасвирларни тақдим этиб, ҳатто мураккаб ёруғлик шароитида ҳам сифатни сақлаб қолди. Бундан ташқари, AI AutoZoom функцияси ўйиндаги асосий эпизодларни аниқлаб, уларни автоматик равишда яқинлаштиради.

Смартфоннинг IP68/IP69/IP69K ҳимояси эса уни чанг, сув ва намликдан ҳимоя қилади, бу эса очиқ майдондаги спорт тадбирлари учун айниқса муҳим. Шунингдек, 6500 mAh батарея ва 45W тезкор қувватлаш узоқ давом этадиган учрашувлар давомида ҳам смартфондан узлуксиз фойдаланиш имконини беради.
JAR стадионидаги ушбу учрашув нафақат футбол баҳси, балки технология имкониятларининг жонли намойишига айланди. TECNO эса яна бир бор инновацион маҳсулотларни аудиторияга яқин ва қизиқарли форматда тақдим эта олишини исботлади.















