Кириш Регистрация

Лапорта "Барселона" қачондан чекловларсиз трансферлар қилиши мумкинлигини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» раҳбари Жоан Лапорта клубнинг молиявий қийинчиликлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Интервью давомида «кўк-анорранглилар» президентидан қачон яна футболчилар билан «нормал» тартибда шартнома имзолаш имконияти пайдо бўлиши ҳақида сўрашди.

«Бу муаммога Ла Лиганинг барча клублари дуч келмоқда — иқтисодий назорат жуда қаттиқ. Биз қўмита билан гаплашиб, ўз таклифларимизни тушунтиришимиз керак. Ҳозирда биз 1,1 млрд евро даромад оламиз, бу кутилганидан кўпроқдир. Бу бизга янги келишувларни амалга оширишда молиявий фэйр-плей қоидалари доирасида қолишга ёрдам беради. Умид қиламанки, шу ёзда биз ҳеч қандай чекловларсиз ишлай оламиз», — дея Лапортанинг жавобини келтиради Barca Universal нашри.

Ҳозирги вақтда Каталония грандининг асосий трансфер мақсади Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячиси Алессандро Бастони бўлиб турибди.

Киритилди: 08:48, 02.04.2026.
Ўқилди: 1542 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик