Кириш Регистрация

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ)

Баҳо:
+1 | -
Бўлим: ЕВРОПА

Аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигасининг 1/4 финал жавоб учрашувида «Барселона» ва Мадриднинг «Реал» жамоалари баҳс олиб боришди. Барселонадаги «Spotify Камп Ноу» стадионида ўтган учрашув каталонияликларнинг 6:0 ҳисобидаги зафари билан тугади.

Ўйинда ҳисобни 8-дақиқада «Барселона» ярим ҳимоячиси Алексия Путельяс очди. 15-дақиқада ҳужумчи Каролина Грэм Хансен «кўк-анорранглилар»нинг устунлигини оширди. 27-дақиқада Ирен Паредес ҳисобни йирик кўринишга келтирган бўлса, 34-дақиқада ҳужумчи Эва Пайор тўртинчи голни урди. Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида Грэм Хансен дублни расмийлаштирди, 74-дақиқада эса Эсме Бругтс якуний ҳисобни ўрнатди — 6:0.

Биринчи учрашувда ҳам «Барселона» 6:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди (умумий ҳисоб — 12:2). Шу тариқа, «Реал» турнир билан хайрлашди, «Барселона» эса ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:33, 03.04.2026.
Ўқилди: 12430 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик