Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

Де Дзерби: "Нима бўлишидан қатъи назар, келаси мавсумда ҳам "Тоттенхэм" мураббийи бўламан"

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм"нинг янги бош мураббийи Роберто Де Дзерби, агар жамоа Чемпионшипга тушиб кетса ҳам, клубда қолишини тасдиқлади. Ҳозирда "шпорлар" 30 очко билан АПЛда 17-ўринни эгаллаб турибди ва хавфли ҳудуддан атиги бир очко масофада жойлашган.

Жамоа ҳақида

"Мен футболчиларимга ишонаман. Биз кимлигимизни ва қўл остимизда қандай ижрочилар борлигини ёдда тутишимиз керак, чунки бизда жуда кучли ўйинчилар йиғилган. Уларга ва уларнинг маҳоратига ишонган ҳолда меҳнат қилишимиз лозим. Улар нималарга қодир эканликларини ва нималарга ўрганишганини кўрсатиб беришлари керак.

Биз жасур бўлишимиз керак. Футболчиларнинг сифатларидан фойдаланиб ўйнашимиз лозим, чунки мен бу чорловни қабул қилган эканман, демак, ўйинчиларга тўлиқ ишонаман. "Тоттенхэм" тарихи — бу жуда аниқ ўйин услуби демакдир".

Ўз фалсафаси ва мухлислар кутаётган услуб ҳақида

"Менимча, ҳозир футбол фалсафам ҳақида гапирадиган вақт эмас. Мавсум якунида бу ерга келдим, чунки биз ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак. Футболда ўйин услуби ва тактик тайёргарлик муҳим... Лекин бу шу билан бирга менталитет ҳамдир. Мен футболчиларга энг яхши руҳий ҳолатга чиқишларига ёрдам бермоқчиман".

Келаси мавсумда жамоани бошқариши ҳақида (ҳатто клуб АПЛдан тушиб кетса ҳам)

"Мен беш йиллик шартнома имзоладим, чунки бу мен учун катта чорлов. Нима бўлишидан қатъи назар, келаси мавсумда ҳам "Тоттенхэм" мураббийи бўламан", — деди Де Дзерби клуб медиасига берган интервьюсида.

Киритилди: 14:52, 03.04.2026.
Ўқилди: 466 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Заза Жанашия: «Ўзбекистонга бешта Каннаваро келса ҳам, натижа ўзгармайди» [5278]

Виталий Денисов Конго ДРни мағлуб этиш имкониятларини баҳолади [4829]

Тареми: «Турнир – шунчаки ҳалокат. Инфантино барча муаммоларни ҳал қилишини айтганди, аммо ФИФА ҳеч нарса қилмади» [4274]

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг Конго ДРга қарши баҳсдаги имкониятларини баҳолади [3078]

«Манчестер Сити» ўсиб бораётган юлдуз учун бошқа грандлар билан рақобатлашади [2243]

ЖЧ-2026. ГОООЛ! Ўзбекистон Конгога қарши ўйинда ҳисобни очди (видео) [1908]

Элдор Шомуродов ЖЧ-2026дан чиқиб кетган Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокига баҳо берди [1834]

ЖЧ-2026. Плей-офф 1/16 финалининг барча жуфтликлари маълум бўлди [1819]

Forbes. ЖЧдаги энг сердаромад футболчилар рейтингини эълон қилинди. Унда Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор [1805]

Де Брюйне ЖЧда Бельгиянинг рекордчисига айланди [1671]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик