Кириш Регистрация

Бога А Серияда март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» қанот ҳужумчиси Жереми Бога Италия чемпионатида март ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда А Серия матбуот хизмати турнирнинг расмий сайтида хабар берди.

Ивуарлик форвард соврин учун курашда қуйидаги футболчиларни ортда қолдиришга муваффақ бўлди: Кинан Дэвис («Удинезе»), Анастасиос Дувикос («Комо»), Жованни Симеоне («Торино»), Эван Н'Дика («Рома»), Страхинья Павлович («Милан»).

Ўтган ойда ўтказилган тўртта ўйинда ҳужумчи 3 та гол уришга эришди. Эслатиб ўтамиз, Жереми Бога 2026 йилнинг қишидан бери Турин клубида ижара асосида тўп тепмоқда. Мавсум якунида 29 ёшли футболчи «Ницца» клубига қайтади.

Киритилди: 20:47, 03.04.2026.
Ўқилди: 741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик