Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Марк Кукурелья дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси кимлигини айтди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья ўз позициясида дунё футболида кимни энг зўр деб ҳисоблашини айтди.

Испаниялик футболчи «Пари Сен-Жермен» ва Португалия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган 23 ёшли Нуну Мендешни алоҳида эътироф этди.

«Мен ҳозир жуда яхши спорт формасидаман, аммо Мендеш — дунёдаги энг яхши чап қанот ҳимоячиси», — дея Кукурельянинг интервьюсидан иқтибос келтирмоқда журналист Фабрицио Романо.

Жорий мавсумда Нуну Мендеш Луис Энрике жамоаси сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Март ойида португалиялик футболчи парижликларга Чемпионлар лигаси 1/8 финалида «Челси»ни умумий 8:2 ҳисобида тор-мор этишга ёрдам берган эди.

Киритилди: 12:04, 04.04.2026.
Ўқилди: 910 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик