Роберт Левандовскининг ўйин якунида йўллаган аниқ зарбаси «Барселона»га Ла Лига доирасида Мадриднинг «Атлетико» клуби устидан ғалаба келтирди (2:1).
Польяк футболчиси 79-дақиқада захирадан майдонга тушди ва 87-дақиқада «матрасчилар» дарвозасини ишғол қилиб, якуний ҳисобни ўрнатди.
«Мен Левандовскидан ва бошқа барча футболчилардан жуда мамнунман. Унинг келажагими? Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Олдинда чемпионатнинг яна саккизта ўйини бор», – дея «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг сўзларини келтирмоқда Barca Universal.
37 ёшли ҳужумчининг «кўк-анорранглилар» билан шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Миш-мишларга кўра, Каталония клуби форвардга маоши сезиларли даражада камайтирилган янги келишув таклиф қилиш ниятида.













