Кириш Регистрация

Юрген Клопп: «Мен ҳеч қачон ўзимни буюк мураббий деб ҳисобламаганман»

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия»си ва «Ливерпуль» клуби собиқ бош мураббийи Юрген Клопп ўзини ҳеч қачон алоҳида ажралиб турувчи мутахассис сифатида кўрмаганини тан олди. Унинг таъкидлашича, иш жараёнида шунчалик кўп муаммо ва саволлар бўлганки, у доим ҳам тўғри ечимни билмаган.

«Мураббий бўлиб ишлаган вақтимда ўзимни буюк мутахассис деб ҳисобламаганман. Ҳеч қачон бундай деб ўйламаганман ва бу ҳақиқат. Ҳар куни бошимда шунчалик кўп иш ва саволлар бўлардики, баъзи вазиятларда нима қилишни билмай қолардим. Қандай қилиб ҳамма нарсани олдиндан билиш мумкин?

Агар одамлар мен ва Хосеп Гвардиола (уни дунёнинг энг зўри деб биламан) ўртасидаги рақобатни фавқулодда ҳодиса дейишган бўлса, демак, мен ҳам анча яхши мураббий бўлганман. Буни тушунардим, лекин охиригача ҳис қилмаган эканман. Энди эса мен мураббий эмасман ва орқага қараб: "Вау, мен ҳақиқатан ҳам анча яхши ишлабман", деб ўйлаб қоламан», — дея Клоппнинг сўзларини келтирмоқда TV2.

Юрген Клопп «Ливерпуль»ни 2015 йил октябридан 2024 йил январигача бошқарган. У «қизиллар» билан Чемпионлар Лигаси ва Премьер-лига чемпионлиги каби улкан муваффақиятларга эришган эди.

Киритилди: 15:01, 05.04.2026.
Ўқилди: 794 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик