Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Конте: «Агар Федерация президенти бўлганимда, ўз номзодимни кўриб чиққан бўлардим»

Баҳо:
+2 | -

«Наполи» бош мураббийи Антонио Конте А Серия 31-тури доирасидаги «Милан» устидан қозонилган ғалабадан (1:0) сўнг, миллий терма жамоа бошқарувига қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Агар мен Италия футбол федерацияси (FIGC) президенти бўлганимда, ўзимни терма жамоа мураббийлигига номзод сифатида кўриб чиққан бўлардим. Лекин шартномам бўйича яна бир йилим бор, кейин келажакни муҳокама қилиш учун Аурелио Де Лаурентис билан учрашаман.

Ўтган йили, сўнгги уч ой давомида менинг «Ювентус»га ўтишим мумкинлиги ҳақида гаплар юрганини унутмаслик керак. Ёки мен адашяпманми? Баъзи жиҳатларга ойдинлик киритиб олиш лозим.

ОАВ менинг номимни номзодлар қаторида тилга олишини тўғри деб ҳисоблайман. Менда терма жамоада ишлаш тажрибаси бор ва у ердаги муҳитни биламан — бу, шубҳасиз, ёқимли, чунки ўз мамлакатини ифода этиш катта бахт. Бироқ ҳозирги ҳолатимни биласиз — бор эътиборимиз «Наполи» билан ишлашга қаратилган.

Жуда афсусдаман. Агар биз Жаҳон чемпионатига чиққанимизда, бу ҳозир яхши ҳолатда бўлган Италия футболи учун катта ютуқ бўларди. Футболда нималар бўлаётганининг мағзини чақишингизни истайман. Бу бизнинг саралашдан ўта олмаганимиз билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Ўйлайманки, кетма-кет учта Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборгандан сўнг, кескин чоралар кўриш вақти келди», — дея Контенинг сўзларини келтирмоқда La Repubblica.

Киритилди: 14:33, 07.04.2026.
Ўқилди: 426 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [7145]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5176]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3134]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2902]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2876]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2159]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2126]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1436]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1316]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1185]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик