Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Жон Барнс Слотнинг истеъфосига қарши чиқди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» афсонаси Жон Барнс мерсисайдликлар раҳбариятини бош мураббий Арне Слотга бўлган ишончни сақлаб қолишга чақирди.

«Биз Арне Слот билан АПЛда ғолиб чиқдик ва энди бирдан уни бўшатмоқчимизми? Агар у кетса ва ўрнига, айтайлик, Алонсо келса-ю, дастлабки олти ой ёки бир йилда муваффақиятсизликка учраса-чи? Унда нима қиламиз? Уни ҳам бўшатиб, бошқа бировни чақирамизми? Мен доим мураббийларни қўллаб-қувватлайман, чунки улар клубга ўз муваффақиятлари туфайли келишади. Уларга вақт бериш керак», — дея Барнснинг сўзларини келтирмоқда Liverpool Echo.

Арне Слот Англия Кубоги чорак финалида «Манчестер Сити»дан учралган йирик мағлубиятдан (0:4) сўнг кескин босим остида қолди. Бу мағлубият клуб учун жорий мавсумдаги 15-си бўлди. Аввалроқ «Ливерпуль» раҳбарияти Слотнинг келажагини муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилиш ўтказгани хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Слот 2024 йилда «Ливерпуль»ни қабул қилиб олган ва 2024/2025 йилги мавсумда жамоа билан Англия Премьер-лигасида чемпионликни қўлга киритган эди. Ҳозирда жамоа 49 очко билан турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда ва ЕЧЛ чорак финалига йўл олган.

Киритилди: 14:44, 07.04.2026.
Ўқилди: 572 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик