Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Нойер «Реал» билан ўйиндаги ёрқин ҳаракатларидан сўнг терма жамоага қайтиш ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер Германия терма жамоасига қайтиш борасидаги навбатдаги саволга жавоб қайтарди. Мюнхенликларнинг 40 ёшли сардори «Сантьяго Бернабеу»да «Реал»га қарши кечган (2:1) Чемпионлар Лигаси чорак финал баҳсида 9 та зарбани қайтариб, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўйин якунлангач, журналистлар юлдузли фахрийдан Жаҳон чемпионатига бориш нияти бор-йўқлигини сўрашди.

«Бу ҳақида ҳамма нарса айтиб бўлинган. Ҳозир бор эътиборим «Бавария»нинг жорий мавсумдаги қолган ўйинларига қаратилган», — дея Нойер терма жамоага қайтишини инкор этди «Sky» телеканалига берган интервьюсида.

Мануэль Нойернинг мюнхенликлар билан шартномаси шу ёзда ниҳоясига етади. Унинг фаолиятини давом эттириш ёки эттирмаслиги ҳозирча номаълум.

Киритилди: 15:08, 08.04.2026.
Ўқилди: 867 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик