Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Де Брёйне: «Мен футболни аввалгидек севмай қўйдим»

Баҳо:
+ | -

«Наполи»нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Кевин де Брёйне футболга бўлган иштиёқи пасайганини очиқ тан олди.

«Мен футболни аввалгидек севмайман. Ўйлайманки, бу табиий ҳолат — 30 ёшдан ошганингдан кейин, худди бошқа исталган касбда бўлгани каби, қизиқишингни йўқота бошлайсан», — дея де Брёйненинг сўзларини «The Touchline» нашри келтирмоқда.

Ҳозирда Де Брёйне 34 ёшда. У ўтган ёзда «Манчестер Сити»дан «Наполи»га кўчиб ўтган эди. Неаполликлар таркибида ярим ҳимоячи барча турнирларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 17:01, 08.04.2026.
Ўқилди: 1206 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик