Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Хайкин Норвегия фуқаролигини олди

Баҳо:
+ | -

«Будё-Глимт» жамоасининг россиялик дарвозабони Никита Хайкин Норвегия фуқаролигини олди. Бу ҳақда NRK нашри норвегиялик журналист Ян Петтер Сальведтга таяниб хабар бермоқда.

«Ҳозироқ бизга Никита Хайкин Норвегия фуқаролиги ва паспортини олгани ҳақида хабар келди. Бугун бу маълумот расмий ҳужжатлар билан тасдиқланди», — деди Сальведт.

Бир йил аввал Никита ўзида бир нечта паспорт борлигини айтган эди: «Мен Исроилда туғилганман, фуқаролигим бор, шунингдек, Буюк Британия паспортини ҳам олганман. Ўзимни рус деб ҳисоблайман, Россия паспорти — мен учун шараф. Мамлакатда хотиржам яшаш учун Норвегия фуқаролигини олишни режалаштирганман».

Хайкин фаолияти давомида бир қатор Россия клублари тизимида бўлган, катталар даражасида эса «Бней Иегуда», «Хапоэль Кфар-Сава» ва «Бристоль Сити» каби жамоаларда ўйнаган. У фаолиятининг асосий қисмини «Будё-Глимт»да ўтказмоқда.

Никита Россиянинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ўйнаган бўлса-да, асосий терма жамоада дебют қилмаган. Шу сабабли, дарвозабонда ЖЧ-2026 турнирида Норвегия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш имконияти мавжуд.

Киритилди: 14:42, 10.04.2026.
Ўқилди: 484 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [14137]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [8016]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [5036]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4281]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3863]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3574]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3146]

Goal.com «Олтин тўп»—2026 даъвогарларининг янгиланган рейтингини тақдим этди [3065]

Score90: «Олтин тўп-2026» учун курашда кутилмаган етакчи пайдо бўлди (ТОП 5) [2740]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2539]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик