Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Флик VAR ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханси Флик Ла Лига доирасидаги «Эспаньол»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Чемпионлар лигасидаги «Атлетико»дан учралган мағлубият (0:2) фонида VAR тизими ҳақида гапириб ўтди.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида мадридликлар посбони Хуан Муссо тўпни ерга қўйиб, уни жамоадоши Марк Пубиль томон оёғи билан думалатиб берган эди. Ҳимоячи эса дарвозабон майдончаси чизиғида тўпни қўли билан тўхтатиб, сўнгра яна оёғи билан дарвозабонга қайтарган. Бироқ бош ҳакам Иштван Ковач ушбу вазиятга эътибор қаратмаган.

«Бизда VAR тизими мавжудлигининг сабаби — агар тизим қандайдир хатони пайқаса, ҳакамнинг қарорини тузатиши лозим. Айнан мана шу нарса ўтган ўйинда етишмади.

Албатта, ўзимиз ҳам энг яхши ўйинимизни кўрсата олмаганимиз ва хатоларга йўл қўйганимиз рост. Бу бизга фойда бермади ва бу каби хатолар ўйин тақдирини ҳал қилишга ёрдам берди», — деди Ханси Флик.

Киритилди: 16:48, 10.04.2026.
Ўқилди: 1463 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик