Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Кроос: "Мануэль Нойер — барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"

Баҳо:
+ | -

"Реал" ва Германия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос "Бавария" посбони Мануэль Нойернинг маҳоратига юқори баҳо берди.

"Мен учун Ману барча даврларнинг энг яхши дарвозабони экани — факт. У ўйинини томоша қилиш жуда қизиқ бўлган ягона голкипердир. Унинг майдондаги ҳаракатлари шунчаки ҳайратланарли. Нойер ҳали ҳам ўзининг ноёб ўйин услубига эга ва бу фақат унга хос", — деди Кроос Einfach mal Luppen подкасти эфирида.

Шунингдек, Кроос Нойер уйда ўтган Евро-2024дан кейин тарк этган Германия терма жамоасига қайтиш масаласини кўтармаслик учун етарлича ақлли эканини таъкидлади.

"Шунга қарамай, у шубҳасиз энг яхши немис дарвозабони. Бу билан баҳслашиб бўлмайди ва унга ҳеч қандай далилларнинг кераги йўқ", — дея қўшимча қилди Кроос.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 40 ёшли Нойер Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилган эди. Жорий 2025/26 йилги мавсумда дарвозабон барча турнирларда 31 та ўйин ўтказиб, 30 та гол ўтказиб юборди ва 10 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Киритилди: 16:13, 11.04.2026.
Ўқилди: 531 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик