Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Лемар "Реал" билан дурангни изоҳлади

Баҳо:
+ | -

"Жирона" ярим ҳимоячиси Тома Лемар Ла Лиганинг 31-тури доирасида Мадриднинг "Реал" жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди. 10 апрель куни ўтказилган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ҳисобида 38 очко бўлган "Жирона" турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда ва юқори дивизионда қолишни деярли нақд қилган. Шунга қарамай, футболчи мавсум якунига қадар эҳтиёткорликни сақлашга чақирди.

"Мен хурсандман. Энди биз ўйиндан ўйинга ҳаракат қиламиз ва 42 очко жамғаришга интиламиз. Кейин эса воқеалар ривожини кузатамиз", — дея Лемарнинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри.

Шунингдек, у ўзи томонидан киритилган гол ва ўйин тизгини ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

"Зарба беришдан олдин бир оз кутдим ва бу ўз самарасини берди. Биринчи бўлим биз учун қийинроқ кечди, аммо танаффусдан кейин ўйинимизни сезиларли даражада яхшиладик. Биз асосий эътиборни тўп назоратига қаратдик. Бу бизнинг услубимиз ва унга амал қилишда давом этишимиз керак".

Лемар Мадриднинг "Атлетико" клубидан ижарага олинган ҳолда "Жирона" шарафини ҳимоя қилмоқда. 30 ёшли футболчи жорий мавсумда 21 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:28, 11.04.2026.
Ўқилди: 611 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик