Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Ямалнинг мавсумдаги голли ҳаракатлар сони 37 тага етди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" вингери Ламин Ямал жорий мавсумда клуб сафидаги самарадорлигини янада ошириб, барча турнирлардаги очколари сонини 37 тага етказиб олди.

18 ёшли футболчи Ла Лига доирасидаги "Эспаньол"га қарши кечаётган баҳсда (2:1, иккинчи бўлим давом этмоқда) иккита голли узатмани амалга оширди. Эътиборлиси, ҳар иккала ҳолатда ҳам у Ферран Торреснинг голларига ҳаммуаллифлик қилди.

Эндиликда Ямалнинг "Барселона" сафидаги жорий мавсум статистикаси 43 ўйинда 21 та гол ва 16 та голли узатмани ташкил этмоқда.

Турнирлар бўйича кўрсаткичлар:

  • Ла Лига: 27 ўйинда 14 та гол ва 11 та ассист;

  • Испания Кубоги: 5 ўйинда 2 та гол ва 2 та ассист;

  • Чемпионлар лигаси: 9 ўйинда 5 та гол ва 3 та ассист;

  • Испания Суперкубоги: 2 ўйинда 0 очко.

Киритилди: 23:06, 11.04.2026.
Ўқилди: 875 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик