Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Ферран: «Менинг гол уришимни кўриш уларга ёқмайди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес «Эспаньол»га қарши кечган дербидаги (4:1) дублидан сўнг интервью берди. Учрашув шанба куни Ла Лига доирасида бўлиб ўтди.

Клуб миқёсидаги аввалги 13 та ўйинда гол ура олмаган 26 ёшли футболчи 9-дақиқада ҳисобни очди, 25-дақиқада эса иккинчи бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

«Ҳужумчиларни голларига қараб баҳолашларини биламан, мен эса анчадан бери гол ура олмаётгандим. Агар сабр қилсам, эртами-кечми барибир гол уришни бошлашимни тушуниб турардим. Голни нишонлашимга келсак? Атрофимда доим шов-шув — доим қандайдир салбий фикрлар юради. Менинг гол уришимни кўриш уларга ёқмайди, шунинг учун бу уларга йўлланган бир хабар эди», – деди Ферран интервьюда.

Торрес ҳисобида Ла Лиганинг жорий мавсумида аллақачон 14 та гол мавжуд.

Киритилди: 11:31, 12.04.2026.
Ўқилди: 660 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик