Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Барселона» ярим ҳимоячиси жамоадан кетишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадо клубни ўзгартиришга тайёргарлик кўрмоқда. 22 ёшли футболчи «кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик унинг хизматларига эҳтиёж сезмаётганига ниҳоят кўникди ва жамоадан кетишга қарор қилди. Бу ҳақда журналист Альфредо Мартинес хабар бермоқда.

Хавбек фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган энг эҳтимолий йўналиш сифатида Саудия Арабистони чемпионати кўрилмоқда. Каталония гранди ушбу трансфердан тахминан 20 миллион евро ишлаб олиши мумкин.

Марк Касадо жорий мавсумда «Барселона» сафида 30 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига битта голли узатмани ёздириб қўйди. Transfermarkt портали ёш испаниялик футболчининг трансфер қийматини айнан 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:03, 12.04.2026.
Ўқилди: 1512 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик