Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Мбаппе пешонасидан олган жароҳат сабабли “Реал”нинг машғулотларини ўтказиб юборди (фото)

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ла Лиганинг 31-туридан ўрин олган “Жирона”га қарши ўйинда (1:1) олган жароҳати (қоши ёрилиши) сабабли жамоанинг машғулотларида иштирок этмади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Франциялик форвард “Жирона” билан баҳснинг 88-дақиқасида, рақиб жарима майдончаси ичида Витор Рейснинг берган зарбасидан сўнг жароҳат олган эди. Ўшанда учрашув бош ҳаками Хавьер Алберола Рохас қоида бузилишини қайд этмади ва “қаймоқранглилар” фойдасига 11 метрлик жарима зарбаси белгиланмади.

Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни “Реал” Чемпионлар Лигаси чорак финалининг жавоб учрашуви доирасида “Бавария” билан тўқнаш келади. Дастлабки ўйинда мадридликлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Ҳозирда Мбаппенинг ушбу муҳим баҳсда иштирок этиши сўроқ остида турибди.

Аввалроқ, “қироллик клуби” ўзининг собиқ юлдузи Тони Кроосни клуб келажагида асосий рол ўйнаши учун жамоага қайтаришни режалаштираётгани хабар қилинган эди. Клубдаги аксарият мутахассислар унинг қайтиши жамоада катта ўзгаришга сабаб бўлишига ишонмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:44, 13.04.2026.
Ўқилди: 1149 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик