Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Роберто де Дзерби: «Ҳозир футболчиларга мураббий эмас, балки ота ёки ака керак»

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто де Дзерби жамоанинг Чемпионшипга тушиб кетиш хавфи ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Якшанба куни «шпорлар» италиялик мутахассис қўл остидаги илк ўйинда «Сандерленд»га имкониятни бой бериб (0:1), ҳалокат сари яна бир қадам ташлашди. Лондонликлар мавсум якунланишига олти тур қолганда хавфли ҳудудда боришмоқда.

«Менинг ишим ҳозир футболдан кўра кўпроқ психология билан боғлиқ. Мен футболчилар учун ака ёки отадек бўлишим керак — уларга мураббийнинг кераги йўқ. Уларни футбол ўйнашга ўргатиш шарт эмас, уларга ишонч бағишлаш лозим. Ҳозирги мақсадимиз — битта ўйинда ғалаба қозониш. Шундан сўнг ҳаммаси ўзгариб кетади», — деди де Дзерби матбуот анжуманида.

Ҳозирда «Тоттенхэм» 17-ўринни эгаллаб турган «Вест Хэм»дан икки очко орқада қолмоқда.

Киритилди: 12:34, 13.04.2026.
Ўқилди: 559 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик