Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Это’Одан ўзиб кетган Мурики: Косовалик форвард Ла Лигада янги маррани забт этди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Ведат Мурики «Мальорка» сафида Ла Лигада гол уриш бўйича Самуэль Это’О ўрнатган рекордни янгилади.

Косовалик футболчи Ла Лиганинг 31-тури доирасида «Райо Вальекано»га қарши кечган баҳсда (3:0) дубль қайд этди. Эндиликда Мурикининг «Мальорка» сафида Ла Лигада урган голлари сони 55 тага етди. Шу тариқа, 31 ёшли форвард Испания олий дивизионида клуб учун 54 та гол урган Это’Одан ўзиб кетди.

Барча мусобақаларни инобатга олганда, «Мальорка» тарихидаги энг яхши тўпурар Жоан Морро Альберти ҳисобланади — унинг ҳисобида 94 та гол бор.

Жорий мавсумда Мурики Испания чемпионатида 21 та гол уришга муваффақ бўлди. У Ла Лига тўпурарлар пойгасида Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппедан иккита голга ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 13:31, 13.04.2026.
Ўқилди: 719 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик