«Ливерпуль» клуби собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер «Арсенал» футболчилари мавсумнинг ҳал қилувчи палласидаги босимга бардош бера олиши ва Англия чемпионатидаги пешқадамликни сақлаб қолишига шубҳа билдирди.
«Ҳозирда «Арсенал» чемпион бўлишдан кўра, биринчи ўринни бой бериб қўйиши эҳтимоли юқорироқдек туюлмоқда. Марра чизиғи яқинлашгани сари улардаги асабийлик яққол кўзга ташланмоқда. Жамоа муҳим паллаларда очко йўқотганда, улар амалда «Манчестер Сити»га пойгага қайтиш учун имконият тақдим этади. «Сити» мақсад яқинлигини сезиши билан янада кучлироқ ҳаракат қила бошлайди. Бу жамоа яқин орада очко йўқотиш ниятида эмас. Ҳозир «Арсенал»га бўлган босим жуда юқори ва бу кучлар нисбати ўзгарганини кўрсатмоқда», — дея Каррагернинг сўзларини келтиради Sky Sports.
32-турдан сўнг «Арсенал» 70 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Манчестер Сити» ҳисобида эса 64 очко бор ва уларда битта захира ўйини мавжуд. Навбатдаги турда ушбу клублар ўзаро тўқнаш келадилар.













