Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Коке «Барселона» билан баҳс олдидан: «Рақибнинг камбэкка ишониши табиий ҳол»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ярим ҳимоячиси Коке Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг жавоб учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Биринчи баҳсда «Барселона» устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, пойтахт клуби қўлга киритилган устунликни бой бермасликка ҳаракат қилади.

«Барселона»дагилар вазиятни ўнглай олишларига ишонишаётгани — бу табиий ҳол. Агар ишонишмаганда, бу ғалати бўларди. Ўз стадионимизда кучли рақибга қарши кечадиган ажойиб ўйинни катта ҳаяжон билан кутмоқдамиз», — дея футболчининг сўзларини УЕФА расмий сайти келтиради.

Шунингдек, Коке бундан 12 йил аввал Чемпионлар лигаси чорак финалида «Барселона» дарвозасига урган голини ҳам ёдга олди. У ушбу лавҳани ўзига қўшимча мотивация беришига умид қилиб, бир неча бор қайта томоша қилганини таъкидлаб ўтди.

Киритилди: 09:14, 14.04.2026.
Ўқилди: 1074 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик