Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу «Бавария» вингери Майкл Олисенинг ўйинидан ҳайратда эканини яширмади.
Жорий мавсумда франциялик футболчи Бундеслиганинг 27 та учрашувида 12 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди.
«У «Реал»га қарши [Чемпионлар лигасидаги] дастлабки ўйинни юқори даражада ўтказди. Унинг маҳорати ақл бовар қилмас даражада. Менга футболчи сифатида жуда ёқади.
Агар у шу руҳда давом этса, доимо «Олтин тўп»га номзод бўлади. Майкл — ўзгача вингер ва у «Бавария»дек топ-клубда ўйнаяпти.
— У «Реал»да ўйнай олармиди? — Унда дунёнинг исталган жамоасида, хоҳ «Мадрид» бўлсин, хоҳ бошқаси, ўйнаш учун барча фазилатлар мавжуд», — деди Луиш Фигу.













