Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Суперлига. “Хоразм” ўз майдонида “Қўқон-1912” билан жанговар дуранг ўйнади (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган “Хоразм” — “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди. Урганч шаҳридаги “Хоразм” спорт комплексида кечган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Ўйин тенг курашлар остида ўтди. 5-дақиқада майдон эгалари сафида ҳаракат қилаётган сенегаллик ҳужумчи Бубакар Траоре ҳисобни очди. 24-дақиқада “Қоқон-1912”нинг либериялик ҳужумчиси Сильванус Нимели мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар биттадан гол киритишга эришди. 49-дақиқада Суннатилло Ҳамиджонов яна “Хоразм”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ 60-дақиқада мезбонлар дарвозабони тўпни тўхтатиб қола олмади ва Ҳамиджонов ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди — 2:2. Мазкур ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Ушбу натижадан сўнг Сергей Токов бошқарувидаги “Хоразм” 9 очко билан Суперлиганинг онлайн турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.

Андрей Шипилов бошқарувидаги “Қўқон-1912” эса 7 та тур якунига кўра 11-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида 7 очко мавжуд.

“Хоразм” 18 апрель куни 7-тур доирасида сафарда “Машъал”га қарши баҳс олиб боради, “Қўқон-1912” эса 19 апрель куни ўз майдонида “Андижон”ни қилади.

Ўзбекистон Суперлигаси, 7-тур
“Хоразм” — “Қўқон-1912” 2:2
Голлар: 1:0 — Траоре (5), 1:1 — Нимели (24), 2:1 — Ҳамиджонов (49), 2:2 — Ҳамиджонов (60, автогол)

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:51, 14.04.2026.
Ўқилди: 1193 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик