Мадридда қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалаба «Барселона»га «Атлетико» тўсиғидан ўтиш учун камлик қилди. «Камп Ноу»да ўтган дастлабки ўйиндаги 2:0 ҳисобидаги ғалаба эвазига «матрасчилар» икки ўйин натижасига кўра (3:2) зафар қучишди.
УЕФА қайд этишича, шу тариқа каталонияликларнинг еврокубоклардаги омадсиз серияси давом этди: «Барса» ўз майдонида ўтган дастлабки учрашувда мағлуб бўлган барча еттита ҳолатнинг бирортасида ҳам кейинги босқичга чиқа олмаган.
Бугун бўлиб ўтадиган Лондоннинг «Арсенал» ва Лиссабоннинг «Спортинг» жамоалари ўртасидаги баҳсда «Атлетико»нинг ярим финалдаги рақиби аниқланади. Ўтган ҳафтада «тўпчилар» Португалияда сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига минимал ҳисобда ғалаба қозонишган эди.













