Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

"Бавария" фанатлари "Реал"га тинчлик беришмади (фото)

Баҳо:
+1 | -

«Бавария» мухлислари Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган жавоб учрашуви олдидан Мадриднинг «Реал» клуби футболчиларининг уйқусини бузишга ҳаракат қилишди.

Бугун Мюнхенда жамоаларнинг ўзаро баҳси бўлиб ўтади. El Chiringuito нашри тарқатган маълумотларга кўра, немис гранди ишқибозлари «қаймоқранглилар» тўхтаган меҳмонхонани аниқлаб олишган ва ўйин олдидан тунда футболчиларга ухлашга йўл қўймаслик учун меҳмонхона яқинида фейерверклар отишни бошлашган.

«Бавария» ва «Реал» ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Дастлабки баҳсда Венсан Компани жамоаси Мадридда 2:1 ҳисобида зафар қучган эди. Ярим финалда ушбу жуфтлик ғолибини аллақачон «Ливерпуль»ни мусобақадан чиқариб юборган «ПСЖ» кутмоқда.

Киритилди: 12:48, 15.04.2026.
Ўқилди: 3148 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик