Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

"Атлетико" собиқ футболчиси "Барселона" устидан қозонилган ғалабанинг асосий сабабларини айтди

Баҳо:
+ | -

Сешанба куни Мадриднинг "Атлетико" жамо ўз майдонида "Барселона"га имкониятни бой берди (1:2), аммо Чемпионлар Лигаси ярим финалига йўл олди. Диего Симеоне жамоаси ўтган ҳафта меҳмонда қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалаба эвазига икки ўйин натижасига кўра устун келди.

"Бу ажойиб ўйин бўлди. "Атлетико" характер кўрсата олди ва энг керакли паллада гол урди. Жамоа "Барселона"га тўлиқ ҳукмронлик қилишга йўл қўймади ва рақибни доимий босимда ушлаб турди. Ўйин якунида "Атлетико"да куч кўпроқ эканлиги кўриниб қолди ва бу кўп нарсани ҳал қилди", — деди "матрасчилар" собиқ ўйинчиси Хавьер Морено.

Бугун оқшомда мадридликлар ярим финалдаги рақиби ким бўлишини билиб олишади — улар "Арсенал" ва "Спортинг" қарама-қаршилиги ғолиби билан тўқнаш келишади.

Киритилди: 16:26, 15.04.2026.
Ўқилди: 633 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик