«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву яқин вақт ичида клуб билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотига кўра, «нерадзуррилар» раҳбарияти мутахассиснинг клубдаги биринчи йилида кўрсатган ишидан мамнун. Мураббийнинг миланликлар билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, гап уни 2028 йилгача узайтириш ҳақида кетмоқда.
Таъкидланишича, Кивунинг янги шартномасига келишувни яна бир мавсумга узайтириш банди ҳам киритилади. Шунингдек, мураббийнинг маоши ҳам сезиларли даражада ошади.
Ҳозирги вақтда «Интер» Италия Серия А турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, шунингдек, Италия Кубоги ярим финалида иштирок этмоқда. Эҳтимол, янги шартнома чемпионлик расман расмийлаштирилганидан кейин имзоланиши мумкин.













