Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани дисквалификация сабабли 2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси ярим финали доирасидаги «ПСЖ»га қарши биринчи учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди.
Германия жамоаси устози «Реал»га қарши кечган чорак финал жавоб баҳсида (4:3) ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланган эди. Бу Компани учун турнирдаги навбатдаги огоҳлантириш бўлгани сабабли, у автоматик равишда бир ўйинга четлатилди.
Маълумот учун, «ПСЖ» Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Ўтган мавсум финалида парижликлар Миланнинг «Интер» жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этишган эди. Бу сафар Компанисиз «Бавария»га амалдаги чемпионга қарши сафарда осон бўлмаслиги аниқ.













