Кириш Регистрация

Холанд «Манчестер Сити»даги мажбурий вазифани эслатиб ўтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоа олдидаги вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди. Якшанба куни «шаҳарликлар» ўз майдонида «Арсенал»га қарши баҳс олиб боради — ушбу учрашув Премьер-лига чемпионлик пойгаси тақдирини ҳал қилиши мумкин.

«Манчестер Сити»да совринлар ютиш шарт. Бир неча ҳафта олдин Лига Кубоги финалида ғалаба қозондик — бу ёқимли туйғу. Бироқ бу биз учун стандарт бўлиши керак. Ҳар биримиз кўпроғини хоҳлашимиз ва ҳар мавсумда совринлар ютишимиз лозим — бизнинг клубда бу мажбурийдир», — дея инглиз ОАВлари Холанднинг сўзларини келтиради.

Хосеп Гвардиола ва Микель Артета жамоалари ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади. Айни дамда «канонирлар» 70 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, бироқ «Сити»да (64 очко) захирада битта ўйин мавжуд.

Киритилди: 12:13, 18.04.2026.
Ўқилди: 609 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик