Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания - Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

«Тоттенхэм» АПЛда 4 ойдан бери ғалаба нималигини билмаяпти

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» хавфли ҳудудни тарк эта олмади.

Бугун АПЛнинг 33-тури доирасида «шпорлар» «Брайтон» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Лондонликлар ушбу турнирда 28 декабрдан бери ғалаба қозона олишмаяпти — ўшанда улар «Кристал Пэлас»ни (1:0) мағлуб этишган эди. Ўшандан бери «Тоттенхэм» миллий чемпионатда 15 та ўйин ўтказиб, 9 бор мағлубиятга учради ва 6 марта дуранг қайд этди.

Бугунги баҳс Роберто Де Дзерби учун жамоа бош мураббийи сифатидаги иккинчи ўйин бўлди.

Айни дамда «Тоттенхэм» 33 ўйиндан сўнг 31 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа «Вест Хэм»дан 1 очко, «Ноттингем Форест»дан эса 2 очко ортда қолмоқда. Шу билан бирга, «ўрмончилар» ва «болғачилар» ҳисобида биттадан захира ўйини мавжуд.

Киритилди: 23:40, 18.04.2026.
Ўқилди: 923 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик