Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Диего Симеоне «Атлетико»нинг Испания Кубоги финалидаги мағлубиятига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне жамоасининг Испания Кубоги финалида «Реал Сосьедад»га қарши ўйиндаги мағлубияти (2:2, пенальтилар сериясида 3:4) ҳақида фикр билдирди.

«Аввало рақибни табрикламоқчиман. Биринчи голдан кейин яхши жавоб қайтардик, аммо шундан сўнг ўйин суръати унчалик юқори бўлмади. Танаффусдан кейин суҳбатлашиб, тактикамизни ўзгартирдик ва керакли тарзда ўйнай бошладик. Учинчи голни уриш имкониятимиз бор эди — Жонни ва Баэнада вазиятлар бўлди. Қўшимча вақтда ҳар икки жамоада ҳам биттадан имконият бўлди: Хулианнинг зарбаси устунга тегди, Муссо эса сейв қилди. Биз муносиб ўйин кўрсатдик, аммо афсуски, пенальтилар сериясида омад улар томонда бўлди. Уларни табриклайман», — деди Симеоне Marca нашрига берган изоҳида.

Бу ғалаба «Реал Сосьедад» учун тарихдаги тўртинчиси бўлди. Ўтган йили мусобақа ғолиби «Барселона» бўлган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:54, 19.04.2026.
Ўқилди: 705 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик