Кириш Регистрация

"Реал" Франко Мастантуоно борасида қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби вингери Франко Мастантуоно жорий мавсум якунидан сўнг жамоани тарк этиши мумкин.

18 ёшли футболчи «қаймоқранглилар» таркибида ўз ўрнини йўқотиб қўйди — эндиликда у нафақат асосий таркибга кирмаяпти, балки доим ҳам захирадан майдонга туширилмаяпти.

Испания оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, «қироллик клуби» раҳбарияти аргентиналик футболчини ижарага бериб юборишга тайёр, бироқ бу ижара фақат ярим йилга — кейинги мавсумнинг ўртасига қадар давом этади. Франко Мастантуоно ўтган йилнинг ёзида Аргентинанинг «Ривер Плейт» клубидан Испания гранди сафига келиб қўшилган эди. Истиқболли футболчининг шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган бўлиб, унинг бозор қиймати Transfermarkt портали томонидан 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 10:24, 19.04.2026.
Ўқилди: 1401 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик