Кириш Регистрация

Коул «Ливерпуль»га Левандовскини сотиб олишни таклиф қилди

Баҳо:
+1 | -

Англиялик собиқ футболчи Жо Коул «Ливерпуль»нинг ҳозирги таркибини қандай қилиб кучайтириш кераклиги ҳақида гапирди.

«Менимча, жамоага ҳужум чизиғида тажрибали ўйинчи халақит бермаган бўларди. Роберт Левандовски билан шартнома имзолаш мумкин. Янги чақирувни қабул қилиш Роберт учун қизиқ бўларди. У бир мавсумда бемалол 30 тага яқин ўйинда иштирок этишга қодир», — дея собиқ футболчининг сўзларини Goal портали келтирмоқда.

37 ёшли полшалик ҳужумчининг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнь ойи охирида якунига этади. Шу тариқа, мавсум тугагач, ҳужумчини текинга (эркин агент сифатида) қўлга киритиш мумкин. Испания Ла Лигасининг жорий мавсумида Левандовски 25 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 11:55, 19.04.2026.
Ўқилди: 404 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик