Кириш Регистрация
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 0-0 Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси

Жозе Моуриньонинг «Реал»га қайтиши мумкинлиги ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуриньо «Реал»га қайтиши мумкин — бу вариант Мадрид клуби раҳбарияти томонидан жиддий кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Реал» президенти Флорентино Перес ҳозирда «Бенфика» бош мураббийи бўлиб ишлаётган мутахассис билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Ушбу учрашувда португалиялик мураббийнинг «Сантьяго Бернабеу»га қайтиши масаласи муҳокама қилиниши мумкин. Клуб сўнгги мавсумлардаги натижалардан қониқмаяпти ва мураббий алмашинувини кўриб чиқмоқда.

Моуриньо аввал ҳам 2010–2013 йилларда «Реал»ни бошқарган ва ўша пайтда «Барселона»нинг устунлигига чек қўйиб, Ла Лига ҳамда Испания Кубогини ютиб олган эди. Гарчи унинг клубдан кетиши мураккаб кечган бўлса-да, манба маълумотига кўра, у билан Перес ўртасидаги муносабатлар ҳануз ҳурмат асосида сақланиб қолган.

Хабар қилинишича, мураббийнинг ўзи ҳам Мадридга қайтиш ғоясига қарши эмас, бироқ ҳозирча «Бенфика»даги фаолиятини давом эттирмоқда. Шу билан бирга, агар клуб мураббийни алмаштиришга қарор қилса, у жамоани қайта қуриш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Моуриньодан ташқари, эҳтимолий номзодлар рўйхатида Юрген Клопп, Маурисио Почеттино ва Дидье Дешам ҳам бор.

Манба: championat.com
Киритилди: 11:36, 20.04.2026.
Ўқилди: 474 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик