Кириш Регистрация
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 0-0 Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси

Руни: «Арсенал» мухлислари яхшироқ бўлишлари керак»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни «Арсенал» мухлислари ўз жамоасини қўллаб-қувватлашда фаолроқ бўлишлари лозим деб ҳисоблайди.

19 апрель куни Микель Артета шогирдлари АПЛ доирасида «Манчестер Сити»га имкониятни бой берди (1:2).

«Менимча, «Арсенал» мухлислари яхшироқ бўлишлари керак. «Борнмут»га қарши ўйинда улар ўз жамоасини ҳуштаклар билан кутиб олганини кўрдим. «Арсенал» бутун мавсумни ажойиб ўтказди, ҳозир эса уларда бироз пасайиш кузатиляпти.

Мухлислар уларнинг далдаси футболчилар учун нақадар муҳимлигини ва бу қанчалик ёрдам бериши мумкинлигини тушунишлари керак. Футболчилар ҳозирги даражага чиқиш учун машғулотларда кун сайин қаттиқ меҳнат қилишмоқда, шунинг учун ютқазганингда сени ҳуштакбозлик билан кутиб олишса, бу ўйинчиларга салбий таъсир қилади.

«Арсенал» АПЛда ғолиб чиқиши учун мухлислар ҳам ўз ролларини ўйнашлари шарт. Албатта, жамоа чемпион бўлишни жуда хоҳлайди ва бунга интиляпти.

Сўнгги бир неча йил ичида «Манчестер Юнайтед» Эрик тен Хаг ва Рубен Аморим билан қийин даврларни бошдан кечирди, аммо мухлислар доимо мураббийлар томонида бўлиб, стадионда уларни қўллашди. Улар доим қўшиқ айтиб, жамоани қўллаб-қувватлашди ва жуда кам ҳолларда ҳуштак чалишди.

«Арсенал» бутун мавсум давомида пешқадамлик қилди, Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқди, лекин «Борнмут»га ютқазгани учун (1:2) уларга ҳуштак чалишдими?

Мухлислар футболчиларга яхшироқ муносабатда бўлишлари ва уларни кўпроқ қўллаб-қувватлашлари керак, чунки бундай ҳолатлар ўйинчиларнинг қалбини 100 фоиз жароҳатлайди», – деди Уэйн Руни.

Киритилди: 14:56, 20.04.2026.
Ўқилди: 279 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик